Samsung'чиларга иккита хабар бор: бири яхши, бири ёмон. Қайси биридан бошлайлик?

Samsung'чиларга иккита хабар бор: бири яхши, бири ёмон. Қайси биридан бошлайлик?

Ёмон хабар шуки, чиққанига тўрт йил бўлган Galaxy S7 ва S7 Edge'ларга энди расман тизим янгиланиши жўнатилмайди.

Ҳар икки қурилма шу кунга қадар чораклик хавфсизлик апдейтларини қабул қилиб келган. Ўтган ой келган март апдейти янгиланишларнинг энг сўнггиси бўлди. Galaxy S7/S7 Edge'лар Samsung'нинг Android Хавфсизлик Апдейтлари маълумотлар базасидан олиб ташланди. Аммо Galaxy S7 Active яна бир қанча муддат янгиланишларни қабул қилишда давом этади, бироқ бу ҳам узоққа чўзилмайди.

Маълумот учун, S7 ва S7 Edge'лар 2016 йилда Android 6.0 Marshmallow операцион тизими билан тақдим қилинган эди. Смартфонлар икки марта янги Android версияга кўтарилган бўлиб, сўнгги марта 2018 йилда Android 8.0 Oreo'га ўтган. Шундан сўнг, ўтган ойга қадар Samsung фақат хавфсизлик янгиланишларини жўнатиб турди.

Android мобиллар оламида смартфонларнинг тўрт йил давомида хавфсизлик патчларини қабул қилиши камдан-кам учровчи ҳолат бўлиб, бу Samsung'дагиларнинг хариддан кейин ҳам мижозни қўллаб-қувватлашининг ёрқин намунасидир.

ЎҚИНГ: Samsung ёниб кетган Galaxy S7 Edge ўрнига фойдаланувчига янги Galaxy S9 савға қилди

Энди эса яхши хабарга ўтсак. 2018 йилнинг май ойида Samsung Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишловчи Галахй Ж6 смартфонини тақдим қилган эди. Қурилма ўтган йили апрель ойида Android 9 Pie'га ўтган. Энди эса смартфонга Android 10 кела бошлади.

Тизим янгиланишининг версияси J600GUBU6CTC8 бўлиб, апдейтдан сўнг қурилма One UI 2.0 қобиғи ҳамда 2020 йил март хавфсизлик патчига эга бўлади.

Янгиланиш ҳозирда Панамадаги фойдаланувчиларга жўнатилмоқда ва модель рақами SM-J600G бўлган девайсларга келмоқда. Тез орада бошқа минтақалар фойдаланувчиларига ҳам тақдим қилинади.

Сизга янгиланиш келган-келмаганини Созламалар > Дастур янгиланиши ойнасига ўтиб «ручной» текшириб кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J4+ ва J6+: бир йўла иккита арзон смартфон