Samsung'да жиноятчилар йиғилган(ми?)

Samsung'да жиноятчилар йиғилган(ми?)

Reuters ахборот агентлигининг хабар қилишича, Samsung директорлар кенгаши раиси Ли Сенг-ҳун касаба уюшмаси фаолиятига аралашганликда айбланганидан икки ой ўтиб, ўз лавозимидан бўшади.

Ли Сенг-ҳун

Бош ижрочи директор ва директорлар кенгаши раиси вазифаларини тақсимлаш орқали компанияда шаффофликка эришиш мақсадида Ли Сенг-ҳун икки йил олдин ҳозирги лавозимига тайинланган эди.

Меҳнат ҳуқуқларини бузганлиги учун Сенг-ҳунга декабрь ойида бир ярим йил муддатга қамоқ жазоси тайинланган. Сенг-ҳун яна қатор жиноятларда айбланмоқда.

Охирги пайтларда Samsung раҳбарлари ҳукумат билан муаммоли вазиятда қолмоқда. 

Жей Й. Ли

 

Компания раиси ўринбосари Жей Й. Ли судда ёлғон маълумот бериш, компания маблағларини ўзлаштириш ва порахўрлик каби жиноятлар билан айбланиб, 2017 йилда бир муддат қамоқ жазосини ўтаган эди. Жей Й. Ли ҳам айни дамда қайта судланиш арафасида турибди.

Компания вице-президенти Кенг Кюнг-ҳун ҳам касаба уюшмаси фаолиятига аралашгани боис 16 ойга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланган. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A71 ва A51 ҳақида яхши янгилик бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!