Samsung’даги сотқинлар: Хитойга жосуслик қилган ходимлар ҳибсга олинди

  •   DiMaX
  •  618
  •  11.08.2020 16:49

Samsung’даги сотқинлар: Хитойга жосуслик қилган ходимлар ҳибсга олинди

Samsung Display компаниясининг икки нафар тадқиқотчиси ҳамда унга ҳамкор компаниянинг бир ходими қўлга олинди. Улар Хитой фойдасига жосуслик қилишда айбланмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари «ўз компаниясига хиёнат» билан қўлга тушди!

Ҳибсга олинган шахсларнинг кимлиги маълум қилинмаган, фақат улардан бири 46, иккинчиси эса 37 ёшда эканлиги айтилмоқда. Жанубий кореялик техногигантга миллионлаб доллар зарар етказганликда айбланаётган бу икковлон ҳам компанияда масъул лавозимларда бўлишган. Учинчи шахс эса Samsung ҳамкори – унинг учун жиҳозларни ишлаб чиқарувчи компаниянинг директоридир.

Бу ерда гап OLED-панелларни ишлаб чиқаришда Samsung қўллайдиган пурковчи босма технологияси ҳақида кетяпти. Мазкур усул OLED-телевизорлар ишлаб чиқариш таннархини тахминан 20 фоизга пасайтиради. Ҳибсга олинганлар Samsung Display ўтган йилнинг иккинчи ярмидан қўллай бошлаган ушбу жараён хусусиятларини хитойликларга сотишган.

Шунингдек, улар билан тил бириктирган, номи айтилмаётган Хитой компаниясининг икки нафар юқори лавозимли ходими ҳам қўлга олинган.

Айтиш керакки, бу – мазкур компания ходимларининг рақобатчилар фойдасига жосуслик қилиши бўйича аниқланган биринчи жиноий ҳолат эмас. Масалан...

ЎҚИНГ: Samsung’нинг «орқасидан пичоқ уришди»: «миллий бойлик»ни хитойликларга сотган тўққиз кишига жиноий иш очилди!