SamsungGalaxy S7 смартфонида Sony камераси?!

SamsungGalaxy S7 смартфонида Sony камераси?!

Гап-сўзларга қараганда, SamsungGalaxy S7 флагмани 20 мегапикселли ISOCELL сенсор асосидаги камерага эга бўлади. Бироқ, оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Sony IMX300 янги модели кореяликларни шундай махлиё қилганки, улар Sony камерасига “ошиқ бўлган”.

Sony IMX300 камераси Xperia Z5 серияли смартфонларида қўлланилмоқда. Мазкур фотомодуль DxOMark фоторесурслари рейтингида юқори баҳо олиб, “энг яхши мобиль камера” йўналишини бошқариб турибди. Sony ҳозирча бу муваффақиятини ҳеч бир компания билан баҳам кўриш нияти йўқлигини билдирган бўлса-да, Samsung билан музокаралар ўтказилаётгани тўғрисида миш-мишлар бор.

Маълумотларга кўра, Sony IMX300 кўрсатиш имконияти 25 мегапиксель, бироқ 16:9 форматида 23 МП ва 4:3 форматида 21 МПга камаяди. Камерадаги бундай турфа хилликка Samsung рози бўлмаслиги ҳам мумкин. Чунки Galaxy S7 смартфони ISOCELL-сенсори 20 мегапикселга мўлжалланган.

Элатиб ўтамиз, DxOMark экспертлари Xperia Z5 япон флагманининг фото имкониятларини юқори баҳолаб, унга 87 балл берганди. Бундай юқори балл билан рейтингда узоқ вақт етакчилик қилган SamsungGalaxy S6 edge ҳамда HuaweiNexus 6P ва LG G4 смартфонларини ҳам ортда қолдирди.

Xperia Z5 смартфони камерасининг асосий устунликлари: автофокус, ҳар қандай ҳолатда оқ рангга яхши мослашиш, аъло даражадаги ранглар узатмаси, чақноқнинг етарли даражадаги “иши” ва фотода шовқиннинг нисбатан камлиги ва ёруғлик етарли бўлмаган шароитда қониқарли натижа.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!