Samsung'ларга Android 10 қачон етиб келади?

Samsung'ларга Android 10 қачон етиб келади?

Google Android 10 платфомасини Pixel'ларда расман тақдим қилиб бўлди. Бошқа компанияларнинг Android қурилмалари фойдаланувчилари ўзларининг телефонига Android 10 қачон келишига қизиқаётир. Илгарилари, бундай релизлар борасида Samsung илғор эди, бироқ бу йил вазият (бироз) ўзгарган кўринади.

Релизлар вақтини "мунтазам кузатиб борувчи" манбаларнинг хабар беришича, корейслар Galaxy Note 10 ва S10 оиласи флагманлари учун Android 10'нинг бета талқинини кейинги ой охирига қадар (АҚШ ва баъзи Европа давлатлари фойдаланувчилари учун) тақдим қилади.

Яна ўтмишга назар ташласак, энг сўнгги релиз тақдим қилингунга қадар бир неча турдаги бета версиялар тақдим қилинишини кутсак бўлади. 

Ўтган йили, Pie'нинг Galaxy S9 учун мўлжалланган бета версияси ноябрда жўнатилган бўлса, барқарор релиз 25 декабрда чиқарилган. Агар Samsung бу йил ҳам худди шундай йўл тутса, янги платрфомага декабрь бошларида эга бўлишимиз мумкин бўлади. 

Эътибор беринг, бу ерда келтирилган маълумотлар ишончли манбалардан олинган бўлса ҳам, барибир норасмий ҳисобланади.

ЎҚИНГ: One UI 2.0 ҳақида илк маълумотлар ошкор қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!