Samsung'нинг 5,000 мАс аккумуляторли навбатдаги ҳамёнбоп смартфони билан танишинг

Samsung'нинг 5,000 мАс аккумуляторли навбатдаги ҳамёнбоп смартфони билан танишинг

Ўтган ойдан буён Galaxy A02 смартфони ҳақида миш-мишлар тарқалиб келмоқда. Қурилма ҳозирга қадар бир неча сертфикатга эга бўлди. Шулардан энг сўннгиси Лотин Америкасининг CPQD сертификатидир.

Бу ҳақда SamMobile нашри хабар бермоқда.

CPQD веб-сатидаги маълумотларга кўра, SM-A02/DS модель номига эга бўлган Galaxy A02 смартфони HQ-50s модель кодли аккумуляторга эга бўлади. Доимий ҳажми 5,000 мАс, номинал ҳажми эса 4,800 мАс бўлган бу аккумулятор TUV Rheinland листингида эълон қилинган.

Galaxy A02 смартфонлари баъзи бозорларда Galaxy M02 сифатида сотилиши кутилмоқда. Geekbench тестида ҳам кўриниш берган смартфон 3ГБ тезкор хотира ва Qualcomm чипсети (эҳтимол, Snapdragon 450) билан жиҳозланади.

Geekbench маълумотлар баъзасида Galaxy A02'нинг бошқа хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган бўлсада, миш-мишларга кўра, 5,7" HD дисплейига эга бу смартфонлар жами учта камерали бўлади: 8МП фронтал; 2МП сатҳ, 13МП асосий.

Samsung'нинг ўзи Galaxy A02 смартфонлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Бироқ бу линейкадаги илк смартфон Galaxy A01'нинг ўтган йили декабрь ўрталарида эълон қилинганлигидан келиб чиқиб тахмин қилиш мумкинки, корейс техногиганти Galaxy A02'ни бу ҳам худди шу вақтда эълон қилиши эҳтимоли бор.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп – 7000 mAh батареяли Samsung смартфонини ҳар томонидан томоша қиламиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!