Samsung’нинг арзон «мегамонстр»ига One UI Core 2.1 прошивкаси кела бошлади

  •   DiMaX
  •  1472
  •  17.09.2020 17:51

Samsung’нинг арзон «мегамонстр»ига One UI Core 2.1 прошивкаси кела бошлади

Жанубий кореялик гигант февралда «мегамонстр» дея мақтай-мақтай Galaxy M31 смартфонини тақдим этган эди. Лекин апрель ойида унинг учун тизим янгиланишлари келганида, жиддий муаммолар келиб чиққан эди...

ЎҚИНГ: Samsung роса мақтаган арзон смартфон «ғишт»га айланиб қоляпти!

Шу кунларда Samsung Galaxy M31 учун янги прошивка тарқатила бошлади. Жамланма рақами M315FXXU2ATI4 бўлган ушбу дастурий таъминот 1.62 гигабайт ҳажмга эга.

Янги прошивка сентябрдаги хавфсизлик патчларини ҳамда One UI Core 2.1 график қобиғини ўз ичига олган. Бу – стандарт One UI 2.1 график қобиғининг соддалаштирилган версияси бўлиб, унга кўплаб фойдали ўзгаришлар ҳам киритилган.

Масалан, дастурчилар унда тўйранг мавзуни ўзгартиришган: унда ранглар ва матннинг акс этиши яхшиланган. Шунингдек, смартфонни битта қўл билан бошқариш режими, ишора билан бошқариш тизимига эса янги ишоралар қўшилган. Янги прошивкада Digital Wellbeing функцияси, яна аккумулятор ҳақида батафсил маълумотлар ва бошқа бир қатор фойдали ўзгаришлар мавжуд.

Дунё бўйлаб Galaxy M31 смартфонларига янги прошивка босқичма-босқич тарқатилмоқда. Биринчи тўлқинда Таиланд, Вьетнам ва Филиппиндаги смартфонлар янгиланяпти, қолган ҳудудларга эса апдейт энди етиб келади.

ЎҚИНГ: Samsung тақдим этмасиданоқ Galaxy F41 арзон камерофонининг расм ва хусусиятларини Google сотиб қўйди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.