Samsung’нинг барча смартфон ва планшетлари эгаларига зўр хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  1832
  •  23.02.2021 10:00

Samsung’нинг барча смартфон ва планшетлари эгаларига зўр хушхабар бор!

Смартфонсозларнинг нуфузини белгилайдиган омиллардан бири – ўз мобил қурилмасини узоқ муддатга операцион тизим ва хавфсизлик янгиланишлари билан таъминлаб боришидир. Жанубий кореялик техногигант яқинда ўзининг тўрт йиллик смартфонларининг ҳам прошивкасини янгилашга киришган эди.

ЎҚИНГ: Ўн хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкаси кела бошлади!

Умуман, Samsung ўзининг телефонларига икки йилгача Android янгиланишларини, уч йилгача эса хавфсизлик янгиланишларини тарқатиб келмоқда. Энди эса у бу борада янада илгарилаб кетди: мазкур ишлаб чиқарувчининг смартфон ва планшетлари тўрт йилгача хавфсизлик патчлари билан таъминланади!

Бунинг устига, гап фақат флагман ёки янги моделлар ҳақида кетмаяпти – деярли барча Samsung мобил қурилмалари тўрт йилгача янгиланиб турадиган бўляпти. Уларнинг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича:

Galaxy Fold ҳамда Flip туркумлари: Fold, Fold 5G, Z Fold 2, Z Fold 2 5G, Z Flip, Z Flip 5G;

Galaxy S туркуми: S10, S10+, S10e, S10 5G, S10 Lite, S20, S20 5G, S20+, S20+ 5G, S20 Ultra, S20 Ultra 5G, S20 FE, S20 FE 5G, S21 5G, S21+ 5G, S21 Ultra 5G;

Galaxy Note туркуми: Note 10, Note 10 5G, Note 10+, Note 10+ 5G, Note 10 Lite, Note 20, Note 20 5G, Note 20 Ultra, Note 20 Ultra 5G;

Galaxy A туркуми: A10, A10e, A10s, A20, A20s, A30, A30s, A40, A50, A50s, A60, A70, A70s, A80, A90 5G, A11, A21, A21s, A31, A41, A51, A51 5G, A71, A71 5G, A02s, A12, A32 5G, A42 5G;

Galaxy M туркуми: M10s, M20, M30, M30s, M40, M11, M12, M21, M31, M31s, M51;

Galaxy XCover туркуми: XCover4s, XCover FieldPro, XCover Pro;

Galaxy Tab туркуми: Tab Active Pro, Tab Active3, Tab A 8 (2019), Tab A with S Pen, Tab A 8.4 (2020), Tab A7, Tab S5e, Tab S6, Tab S6 5G, Tab S6 Lite, Tab S7, Tab S7+.

Кўриб турганингиздек, нафақат Galaxy A10 ва M10s каби энг арзон моделлар, балки корпуси мустаҳкам ҳимояли Galaxy Xcover сериясидаги смартфонлар ҳам эътибордан четда қолмаган.

Дарвоқе, бу борада Apple’га етадигани йўқ – аксарият iPhone’ларига у камида беш йилгача апдейт тарқатади.

ЎҚИНГ: Samsung яна тўртта бестселлер смартфонига Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасини тарқатяпти