Samsung’нинг бепул сервиси 26 хил смартфонда пайдо бўлди

  •   DiMaX
  •  1276
  •  24.11.2020 11:14

Samsung’нинг бепул сервиси 26 хил смартфонда пайдо бўлди

Жанубий кореялик гигант 2016 йили ўзининг ақлли телевизорлари учун Samsung TV Plus бепул сервисини ишга туширган эди. Жорий йилнинг апрелида компания уни Galaxy смартфонларига ҳам тақдим этиши маълум бўлган ва бу иш сентябрда амалга ошган.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп – 7000 mAh батареяли Samsung смартфонини ҳар томонидан томоша қиламиз!

Samsung TV Plus сервиси дастлаб фақат Samsung Galaxy Note 20, S20, Note 10 ва S10 туркумларидаги флагманларга чиқарилган ва кейинроқ бу рўйхатга бошқа моделлар ҳам қўшилган. Энди эса Samsung уни ўрта нархли айрим смартфонларига ҳам тақдим этди.

Шундай қилиб, Samsung TV Plus бепул сервисини қўллаб-қуватлайдиган смартфонлар рўйхати ҳозир қуйидагича кўриниш олган:

  1. Galaxy S9
  2. Galaxy S9 Plus
  3. Galaxy S10e
  4. Galaxy S10
  5. Galaxy S10 Plus
  6. Galaxy S10 5G
  7. Galaxy S10 Lite
  8. Galaxy S20 5G
  9. Galaxy S20 Plus 5G
  10. Galaxy S20 Ultra 5G
  11. Galaxy S20 FE 5G
  12. Galaxy Note 9
  13. Galaxy Note 10
  14. Galaxy Note 10 5G
  15. Galaxy Note 10 Plus
  16. Galaxy Note 10 Plus 5G
  17. Galaxy Note 20 5G
  18. Galaxy Note 20 Ultra 5G
  19. Galaxy Z Fold2 5G
  20. Galaxy Fold
  21. Galaxy Z Flip
  22. Galaxy Z Flip 5G
  23. Galaxy Xcover Pro
  24. Galaxy A51
  25. Galaxy A51 5G
  26. Galaxy A71 5G

Samsung TV Plus мобил иловаси ҳозирча фақат АҚШдаги фойдаланувчилар учун тақдим этилган. Мазкур стриминг сервиси 135 та турли каналларни ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: 720p, 1080p, 4K нима ва улар ўртасида қандай фарқ бор?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!