Samsung’нинг бу арзон смартфони камера тестида ҳатто Redmi Note 7 Pro’ни ҳам «чангида қолдирди»!

  •   DiMaX
  •  3251
  •  30.09.2019 07:43

Samsung’нинг бу арзон смартфони камера тестида ҳатто Redmi Note 7 Pro’ни ҳам «чангида қолдирди»!

Жанубий кореялик техногигант яқинда Galaxy M30s русумли моделини намойиш этган эди. Самарадор процессори, улкан аккумулятори, AMOLED экрани ҳамда тезкор қувватланиши туфайли уни арзон ва ўрта нархли смартфонлар орасида оптимал ечим, дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A70s тақдим этилди – Redmi Note 8 Pro моделига Samsung’нинг жавоби!

91mobiles нашри эса ушбу девайснинг яна бир кучли жиҳатини аниқлади: Samsung Galaxy M30s, Redmi Note 7 Pro ҳамда Realme 5 Pro смартфонларида олинган суратларни (қай бирида олинганини айтмасдан) овозга қўйди ва тест натижаларини эълон қилди.  Айтиш керакки, ушбу моделларнинг учаласида ҳам бош камеранинг асосий модули 48 мегапикселлик датчикдир.

Буни қарангки, 35 мингдан ортиқ фойдаланувчи холис баҳо берган тестда жанубий кореяликларнинг смартфони бешта синовдан тўрттасида биринчиликни қўлга киритди! Тағин, булардан учтасида у рақибларини катта ҳисоб билан ортда қолдирган!

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy M30s смартфони 29 сентябрдан, фақат Ҳиндистонда сотувга чиққан. Унинг тезкор/ички хотираси 4/64 гигабайтлиги 195 доллардан, 6/128 гигабайтлиги эса 240 доллардан сотилади. Realme 5 Pro Ўзбекистон бозорига расман кириб келмаган, Redmi Note 7 Pro моделининг нақ 6/128 гигабайтлик вариантини эса 2 120 000 сўм эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy A20s тақдим этилди – хусусиятлари билан батафсил танишинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!