Samsung’нинг буюк ёлғони: декабрда чиқаётган Galaxy S10 Lite – умуман янги смартфон эмас экан!

  •   DiMaX
  •  2096
  •  25.11.2019 13:16

Samsung’нинг буюк ёлғони: декабрда чиқаётган Galaxy S10 Lite – умуман янги смартфон эмас экан!

Етакчи смартфонсоз бу йилги флагман смартфонлари туркумининг арзонлаштирилган версияси – Galaxy S10 Lite моделини тайёрламоқда. АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (Federal Communications Commission, FCC) маълумотлар базасида пайдо бўлганига қараганда, уни декабрдаёқ намойиш этиб, сотувга ҳам чиқаришади.

ЎҚИНГ: S10/S10+ "Lite"ми, S10 Lite "Lite"ми?

Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) эса бу моделнинг умуман янги смартфон эмаслигини даъво қилмоқда. Унинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Galaxy S10 Lite дегани – ўрта нархли смартфонлар туркумидаги илк 5G-флагмани – Galaxy A90 5G (уни яна Galaxy A90s деб ҳам аташади) русумли қурилмасининг айнан ўзидир. Компания шунчаки ребрендинг қилиб – битта смартфонни айрим бозорлар учун янги номда чиқармоқчи, холос!

  • Таъкидлаш керакки, Galaxy A90 5G модели оддий Snapdragon 855 процессори ҳамда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаш учун алоҳида модем билан таъминланган. Унинг ребрендинг қилингани – Galaxy S10 Lite смартфони 128 ГБлик ички хотирага эга бўлиб, оқ ва қора корпусларда чиқарилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини эртароқ чиқаряпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!