Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A22’ни ҳар томонидан кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  2547
  •  20.04.2021 10:59

Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A22’ни ҳар томонидан кўрсатишди!

Жанубий кореялик техногигантнинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи энг арзон телефони ҳозир Galaxy A32 5G бўлиб турибди. Лекин Galaxy M сериясидаги илк 5G-смартфон ҳатто ундан ҳам арзон чиқиши маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Galaxy M42 5G сурати ва тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди

Булардан ташқари, компания Samsung Galaxy A22 (ёки Galaxy A22 5G) русумли смартфон ҳам тайёрламоқда. Samsung’нинг мазкур янги девайси, ниҳоят, Realme ҳамда Redmi каби арзончи брендларнинг 5G-смартфонлари билан рақобатга кириша олади, дейишмоқда.

Ушбу модел ҳали расман эълон қилинмасидан ҳам аввал унинг ғилофи сотувга чиқди. Аксессуарлар ишлаб чиқарувчи компания бу билан Galaxy A22 дизайнини сотиб қўйди – у Galaxy M62 ҳамда Galaxy F62 моделларига ўхшаб кетар экан.

Galaxy A22 5G модели MediaTek Dimensity 700 туркумидаги 5G-процессор базасида тайёрланади ва 185 АҚШ доллари атрофида нархланади. Кейинроқ бу смартфоннинг MediaTek Helio туркумига мансуб чипсет базасидаги 4G-версияси ҳам тақдим этилишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung чиқариб улгурмаган Galaxy A82 илк анбоксинг видеода!

Ўтган ойда сизиб чиққан маълумотга кўра, Galaxy A22 моделида 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик сенсорлардан иборат квадрокамера қўлланади. Селфи-камеранинг аниқлиги эса 13 мегапикселлик бўлиб, у дисплейнинг томчисимон кемтигига ўрнатилмоқда. Буни эса экраннинг ҳимоя шишаси ҳам тасдиқлаб турибди.

4G ҳамда 5G талқинларидаги Galaxy A22 смартфонлари харидорларга тезкор хотираси 3/4/6 гигабайтлик, доимий хотираси эса 32/64/128 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади. Лекин унинг намойиш санаси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)