Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 ҳақида илк маълумотлар

  •   DiMaX
  •  4083
  •  29.06.2020 17:49

Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 ҳақида илк маълумотлар

Жанубий кореялик техногигант Galaxy A01 Core русумли энг арзон смартфонини тайёрлаган ва биз унинг суратини ҳам чиқарганмиз. Шу билан бирга, компания бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи янги моделлар устида ҳам ишламоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy M51 сал кечроқ, Galaxy S20 Lite эса эртароқ чиқади

Sammobile нашрининг ёзишича, компания Galaxy A42 русумли смартфонини тайёрламоқда ва у Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бўлади. Компания уни яқинда ўзи тақдим этган процессор – Exynos 880 5G базасига қурадими ёки Qualcomm‘нинг энг арзон 5G-чипсети – Snapdragon 690 асосида ишлаб чиқадими, ё бўлмаса Mediatek компаниясининг бирор процессорини қўллайдими – буниси ҳозирча номаълум.

Бироқ инсайдерлар Galaxy A42 смартфонининг бошқа айрим жиҳатлари ҳақида маълумотлар беришган. Уларга кўра, бу телефон SM-A426B каталог рақами остида тайёрланмоқда ва унинг янада арзонроқ, 5G’ни қўлламайдиган варианти бўлмайди.

Ушбу смартфон 128 гигабайтгача бўлган ҳажмлардаги ички хотира билан, оқ, қора ва кул ранг корпусларда таклиф этилади. Samsung унинг намойишини жорий йилнинг охирроғида ўтказади.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларга чегирма эълон қилаётиб, Huawei’ни масхаралади