Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфонини ҳар томонлама томоша қиламиз

  •   DiMaX
  •  1597
  •  09.01.2021 15:53

Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфонини ҳар томонлама томоша қиламиз

Galaxy A32 5G русумли янги телефон яқинда FCC сертификатини олган, ўшанда унинг айрим хусусиятлари ошкор бўлган эди. Samsung аллақачон унинг самарадорлигини оммабоп Geekbench сервисида синаб ҳам кўрган.

ЎҚИНГ: Realme ва Redmi’ларнинг ҳамёнбоп 5G-смартфонлари кушандасини Samsung тайёрламоқда!

Samsung кейинги ҳафтада ўзининг Galaxy S21 туркумидаги флагманларини намойиш этгач, Galaxy A32 5G тақдимотига навбат келади. Компаниянинг энг арзон 5G-смартфони бўлаётган ушбу моделнинг расмий рендер суратларини WinFuture нашри ошкор этди.

Galaxy A32 5G корпусининг олд томонида бирор қизиқ жиҳат йўқ, лекин унинг орқа панели ўзгача ишланган. Аниқроғи – унинг бош камера модуллари ҳар бири алоҳида-алоҳида жойлашган. Айниқса, ён томонидан қараганда бу яққолроқ намоён бўлади:

Корпуснинг чап қиррасида SIM-карта слоти ва уни чиқариш учун игнача тирқиши кўринади. Дарвоқе, бош камерасидаги асосий модулнинг аниқлиги 48 мегапикселни ташкил этади, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: Янгича стандартдаги Super SIM-карта чиқди – энди флешканинг кераги йўқ!

Инсайдерлар бу смартфоннинг рендер суратларидан ташқари, айрим техник хусусиятларини ҳам айтишган. Уларга кўра, Galaxy A32 5G моделининг экранида IPS матрица қўлланади, дисплей ўлчами – диагоналига 6,5 дюйм. Корпусининг ўнг қиррасида бармоқ изи сканери ҳам жойлашган.

Samsung ушбу қурилмасини 5G-модемли MediaTek Dimensity 720 процессори базасида тайёрлаган. Смартфонни 4 гигабайтлик тезкор ва 64-128 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда таклиф этишади.

ЎҚИНГ: 5000 мАс аккумуляторли Galaxy M02s кутилганидан ҳам арзон нархда чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!