Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy A01 Core илк суратда!

  •   DiMaX
  •  1413
  •  27.06.2020 10:16

Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy A01 Core илк суратда!

Жанубий кореялик техногигант куни кеча Galaxy M01s смартфони ҳамда Galaxy Watch 3 ақлли соати учун сертификат олган эди. Лекин компания ундан ҳам арзон Galaxy A01 Core моделини ҳам тайёрлаган.

ЎҚИНГ: Samsung бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдирди: бу арзон смартфонни кутмай қўяверамиз!

Galaxy A01 Core смартфонини Samsung MediaTek MT6379WW процессори базасида тайёрлагани ва у Android 10 Go операцион тизими билан ишлаши маълум. Энди эса таниқли инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) ушбу смартфоннинг биринчи расмини эълон қилди.

Samsung ушбу энг арзон смартфонининг дизайнини жуда оддий қилиб ишлаган – нархига яраша. Компания уни ҳатто бармоқ изи сканеридан ҳам маҳрум қилган. Бундан ташқари, нисбатан эски моделлардаги каби, бу смартфон орқа қопқоғи очиладиган ва аккумулятори олинадиган бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларга чегирма эълон қилаётиб, Huawei’ни масхаралади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.