Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy M01 хусусиятлари сизга ҳам ёқади!

  •   DiMaX
  •  4994
  •  30.04.2020 15:34

Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy M01 хусусиятлари сизга ҳам ёқади!

Жанубий кореялик гигант ўтган йилнинг охирида ўрта нархли смартфонлар туркумининг энг арзони – Galaxy A01 моделини намойиш этган эди. Samsung энди яқин орада энг арзон – Galaxy M туркумидаги телефонларнинг ҳам битта вакилини тақдим қилмоқчи.

ЎҚИНГ: Samsung ўта арзон Galaxy J2 Core (2020) смартфонини тақдим этди!

Galaxy M01 деб номланувчи ушбу смартфонни аввалроқ Geekbench сервисида текшириб кўришган эди. Энди эса унинг хусусиятлари Google Play Console базасида ҳам пайдо бўлди.

Тахмин қилинганидек, Galaxy M01 моделининг аппарат таъминоти асосида Snapdragon 439 процессори ҳамда 3 гигабайтлик тезкор хотира ётар экан. Унинг дисплейи диагоналига 6,4 дюймлик, тасвир аниқлиги эса HD+ эканлиги ҳам ойдинлашди. Смартфон энг сўнгги – Android 10 операцион тизим талқинига эга, афтидан, унинг устига янги One UI 2.0 интерфейси ўрнатилса керак.

Кичик ҳажмли сурати Galaxy M01’нинг олд камераси экраннинг томчисимон кемтигига ўрнатилади. Унинг бош камераси қўш модулли, аккумулятори эса, туркумнинг бошқа вакилларидаги каби сиғимдор бўлишини кутсак арзийди.

ЎҚИНГ: Samsung иккита арзон ва «бели бақувват» смартфонини кучайтириб чиқарди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!