Samsung'нинг энг кутилган смартфони чиқмайдиган бўлди

Samsung'нинг энг кутилган смартфони чиқмайдиган бўлди

Samsung ўзининг ҳамёнбоп флагмани — Galaxy S21 FE'ни август ойидаги Galaxy Unpacked маросимида тақдим қилиши кутилган эди, бироқ тақдимот кечикиб, смартфон октябрь ойида алоҳида тақдимот билан намойиш қилинадиган бўлганди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M52 5G тақдим қилинди

Ҳолбуки, Жанубий Кореядан берилган энг сўнгги хабарларга кўра, S21 FE умуман тақдим қилинмайдиган бўлди. Хабарда Galaxy Z Flip3 смартфони савдоси аъло даражада кетаётгани ҳамда смартфон чиплари етишмаётгани ҳам айтиб ўтилган.

Samsung октябрь ўртларига Unpacked маросимини режалаштираётган эди, лекин компания вакилининг маълум қилишича, режа бекор қилинган.

Galaxy Z Flip3 сотувлари эса яхши кетмоқда. Мазкур смартфон Snapdragon 888 чипсетида ишлайди. Galaxy S21 FE ҳам айни платформада ишлаши айтилганди.

Чип ишлаб чиқариш линияларидаги ноаниқликлар Samsung'ни қийин вазиятга солиб қолмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 Ultra'нинг рендерлари эълон қилинди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!