Samsung’нинг энг ошкор сири: инсайдерлар аллақачон Galaxy A82 5G расмий видеосини ҳам тарқатишди!

  •   DiMaX
  •  512
  •  08.05.2021 10:13

Samsung’нинг энг ошкор сири: инсайдерлар аллақачон Galaxy A82 5G расмий видеосини ҳам тарқатишди!

Galaxy А82 смартфони ҳақидаги илк маълумотлар шу йилнинг март ойида пайдо бўлган эди. Гарчи Samsung компаниясининг ўзи уни расман эълон қилмаган ҳам бўлса-да, биз аллақачон унинг анбоксинг видеосини ҳам намойиш этганмиз. Куни кеча эса...

ЎҚИНГ: Galaxy A82 5G расман эълон қилинмай туриб Samsung сайтига чиқди

Одатда ишлаб чиқарувчилар ўзларининг янги маҳсулотларига қизиқишни ушлаб туриш учун, то тақдимотгача уларнинг хусусиятларини махфий сақлаб туришади. Galaxy A82 5G смартфони эса Samsung компаниясининг энг заиф сақланаётган сири бўлса керак.

Машҳур XDA Developers ресурси муҳаррири Макс Вайнбах (Max Weinbach) аллақачон Twitter саҳифасида ушбу қурилманинг расмий реклама ролигини ҳам эълон қилди.

Samsung ўтган ойда квант ҳимоясига эга бўлган Galaxy Quantum 2 смартфонини намойиш этган эди. Galaxy A82 5G айни шу моделнинг ташқи бозорга мўлжалланган ва квант ҳимоясини таъминловчи QRNG чипидан маҳрум этилган версияси бўлиши кутилмоқда.

 ЎҚИНГ: Snapdragon 865 чипли смартфон 485 доллардан: Galaxy S20 FE янги версияда сотувга чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!