Samsung’нинг навбатдаги бестселлери – Galaxy A52 5G биринчи «жонли» расмларда!

  •   DiMaX
  •  1972
  •  22.01.2021 11:48

Samsung’нинг навбатдаги бестселлери – Galaxy A52 5G биринчи «жонли» расмларда!

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy A50 смартфони 2019 йилда дунё бўйича энг кўп сотилган телефон эди. 2020 йилда эса унинг ўрнига Galaxy A51 модели энг бестселлер бўлди. Энди бу йилга келиб, уларнинг издоши – Galaxy A52 (ёки Galaxy A52 5G) ҳам шундай ютуққа эришмоғи кутилмоқда. Лекин...

ЎҚИНГ: Ўрта нархли бўлажак хит – Galaxy A52’нинг бу жиҳати сизга ҳам ёқмайди

Шу пайтгача Galaxy A52 5G моделининг Geekbench бенчмаркидаги тест натижалари, шунингдек, биринчи рендер суратлари чиққан эди. Инсайдерлар энди унинг илк «жонли» олинган расмини тарқатишди; аниқроғи – унда смартфоннинг орқа панели кўрсатилган.

Қурилманинг бош камера блоги тўртбурчак шаклда бўлиб, унда бешта тирқишни кўрамиз: улардан бири LED-чақноққа мўлжалланган. Galaxy A52’нинг диагоналига 6,5 дюймлик AMOLED-экрани юпқа ромли, юқори қисмининг ўртасида олд камера тирқишига эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung кўринмас камерали Galaxy Note 21 Ultra’ни видеода кўрсатди!

Олдинроқ чиққан хабарларда Samsung Galaxy A52 корпуси пластикдан ишланиб, ўлчамлари 159,9х75,1х8,4 миллиметрни ташкил этиши айтилган. Яна бир «жонли» суратда эса унинг орқа панели пастки томонидан кўрсатилмоқда. Унга кўра, смартфон корпусининг остки қиррасида 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳамда USB-C порти жойлашган.

Samsung мазкур смартфонини Snapdragon 750G процессори базасида тайёрламоқда. Яқинда унинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган версияси – Galaxy A52 4G ҳам чиқиши маълум бўлган – уни аллақачон Geekbench сервисида синаб кўришган.

ЎҚИНГ: 15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади