Samsung'нинг Neon виртаул «одам»и сиздан ишингизни тортиб олмайди!

Samsung'нинг Neon виртаул «одам»и сиздан ишингизни тортиб олмайди!

CES 2020 кўргазмасида Samsung ўзининг энг ноодатий маҳсулоти - «Neon»ни тақдим этгани ҳақида ёзгандик. Samsung'нинг ўзи ҳам ушбу лойиҳани тавсифловчи аниқ атамани ҳали айта олмади. Умуман олганда, Neon сунъий интеллектга эга виртуал «одам»дир.

Бунда, Neon овозли ёрдамчилар сифатида ишлатилмайди. Neon виртаул «одам»лари, Самсунғнинг айтишича, мураббий, бошловчи ва актёрлар ўрнида қўлланиши мумкин.

Шуни айтиш керакки, компания бундай виртуал шахслар ҳақиқий одамлардан ишларини тортиб олмайди, деб ҳисобламоқда. Лойиҳада иштирок этган Samsung STAR Labs вакили Neon'лардан янгиликларни олиб борувчи шахс сифатида фойдаланилиш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, сунъий онгли Neon бу амалиётни кечки соатларда олиб боради, яъни ҳақиқий инсоннинг иш жойи учун даъво қилмайди.

Бироқ, Samsung вакили билан бўлган суҳбатдан шу нарса кўриниб турибдики, компаниянинг ўзи ҳам Neon виртуал «шахс»лари қандай, қачон ва қаерда ишлатилишини аниқ билмайди.

ЎҚИНГ: CES 2020 тадбирида Samsung «сунъий одам» тақдим этади! (+расмий видео)