Samsung'нинг Note 10'ини унутинг. Мана, сотиб олишга арзийдиган смартфон!

Samsung'нинг Note 10'ини унутинг. Мана, сотиб олишга арзийдиган смартфон!

Samsung Galaxy Note 10'нинг бошқалардан ҳозирча битта энг катта афзаллиги бор. Аммо Galaxy S11 уни "ер тишлатиши" ҳақидаги гаплар аллақачон пайдо бўлмоқда. Лекин бу ерда муаммо шундан иборатки, S11 олти ойдан сўнг тақдим қилинади, бироқ нима бўлса ҳам, Note'нинг "қотил"и ўзини узоқ куттириб қўймайди.

Samsung Galaxy S11'да катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

 

Жуда катта маълумотларни ошкор қилиб, Twitter'да қўйган постларида Samsung инсайдери Ice Univerce янги серия Note флагмани билан яқинда эълон қилиниши кутилаётган Huawei Mate 30 Pro'нинг камераларини таққослайди. Унинг ёзишича, бу борада Samsung ўзидан бошқа ҳеч кимни айблай олмайди. 

Инсайдер Note 10'нинг камераси Mate 30 Pro'нинг асосий модулидан уч марта кичикроқ бўлишини кўрсатиш учун масштабли тасвирлардан фойдаланган. Huawei'нинг флагманидаги ҳаттоки иккинчи камера ҳам Note'никидан икки баробар каттароқ бўлади. Маълумот учун, каттароқ объективлар кўпроқ ёруғликни тасвирга олиш имконига эга бўлади. Ёруғлик эса тасвир сифатини баҳолашдаги энг муҳим моддий жиҳат саналади.

Инсайдер Note 10'нинг камераси Mate 30 Pro'нинг асосий модулидан уч марта кичикроқ бўлишини кўрсатиш учун масштабли тасвирлардан фойдаланган

 

“Кўпчилик [иккала смартфон ўртасидаги] фарқ қанчалик катталигини тушунмайдиганга ўхшайди... Камеранинг техник таъминоти борасида Note 10 Mate 30 Pro'дан устун келишининг ҳеч қандай имкони йўқ“, дея изоҳлайди Иcе Универсе.

Бундан ташқари, инсайдер фарқ нега бунчалик катта эканлигини ҳам тушунтуриб ўтади. Унинг айтишича, Galaxy Note 10'да 2016 йил бошида чиққан Galaxy S7'даги билан бир хил камера сенсори қўлланилади. Шундай қилиб, янги Note кетма-кетликда бир хил сенсордан фойдаланаётган саккизинчи Galaxy флагманига айланди. Huawei эса охирги уч йилдан буён қурилмаларига ўрнатиладиган камераларни катталаштириб келмоқда, Mate 30 Pro'да эса улар икки карра катталаштирилади.

Ҳа, тўғри, Samsung эскириб бораётган аппарат таъминотига "компенсация" сифатида мукаммаллаштирилган тасвирга ишлов бериш технологиясини тақдим қилмоқда, лекин бу усул муаммони ҳал қилгани йўқ, шунчаки камчиликни яшириб турибди холос. Айнан мана шу "хурмача қилиқлари" боис Galaxy смартфонлари стандард даражадан тушиб кетди. Ҳозирда iPhone, Mate ва Pixel линейкаларидан ҳам қуйироқда. Mate 30 Pro ҳақида гап кетганда айтиш мумкинки, унинг "акаси"дан ҳозирда смартфон камералари саноатида бошқа смартфонлар модуллари сифат даражасини белгилшда қиёс сифатида фойдаланилади. Қизиғи, унда атиги битта камера бор.

Баъзилар учун камера сифати смартфон танлаётганда энг муҳим омил бўлмаслиги мумкин. Бироқ Иcе ошкор қилган камчиликлар хамир учидан патир бўлиши мумкин.

Смартфоннинг ишлашига тўхталсак, таниқли инсайдерлардан Эван Бласс (Aka EvLeaks) Самсунг янги Нотеъга кейинги авлод Snapdragon 855+ чипини ўрнатмаслигини маълум қилди. Ваҳоланки, Mate 30 Pro'да янги Kirin 990 чипи дебют қилинади. 

Huawei Mate 30 Pro'нинг консепсиясига таяниб яратилган тасвир

Бундан ташқари, Huawei'нинг янги смартфони аккумулятор сиғими ҳам Note 10'никидан, ҳам Note 10+ никидан каттароқ бўлади. Нархи эса, иккаласиникидан ҳам арзонроқ! Корейсларнинг янги девайсида аудио жек ҳам бўлмаслиги катта камчиликдир. 

S11 га қайтайлик. Тўғри, смартфон кейинги йилдан чиқарила бошлайди, лекин бу йил смартфонингизни янгиламоқчи бўлсангиз, ақлли танлов қилиб, Huawei'ни танлаганингиз маъқулроқ.

ЎҚИНГ:"5G Fighting Championship": Galaxy Note 10 5G vs. Galaxy S10 5G

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.