Samsung'нинг қимматбаҳо Galaxy Buds+ қулоқчинларига бепул эга бўлинг!

Samsung'нинг қимматбаҳо Galaxy Buds+ қулоқчинларига бепул эга бўлинг!

Тармоқда Samsung Galaxy S20 смартфонлари флагман сериясининг яқиндаги анонси билан боғлиқ маълумотлар тарқалиши давом этмоқда. Бу сафар батафсил тафсилотлар билан тармоқнинг нуфузли информатори Evan Blass ўртоқлашди.

Blass Twitter'даги саҳифасида кўринишидан расмий бўлган постер қолдирди. Унга кўра, Samsung Galaxy Buds+ симсиз қулоқчинларини Galaxy S20+ ва Galaxy S20 Ultra смартфонларига олдиндан буюртма бериш орқали бепул қўлга киритиш мумкин.Постерга кўра, Galaxy S20'га олдиндан буюртмалар учун Galaxy Buds+ тақдим қилиниши кўзда тутилмаган.

Наушникларнинг ўзига келсак, Galaxy Buds+ нинг нархи олдинги авлодларига қараганда сезиларли даражада, яъни тахминан 50% га ошиши тахмин қилинмоқда.

Флагман Samsung Galaxy S20 линейкасининг тақдимоти 11 февраль куни ўтказиладиган Galaxy Unpacked тадбирида бўлиб ўтади. Samsung Galaxy Buds+ наушниклари тақдимоти ҳам смартфонлар билан бир вақтда ўтказилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20, S20+, ва S20 Ultra'ларнинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!