Samsung'нинг яна икки смартфонлари учун Android 12 тарқатилмоқда

Samsung'нинг яна икки смартфонлари учун Android 12 тарқатилмоқда

Samsung Galaxy А32 5G смартфонлари Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4.1 янгиланишини Таиланд учун A326BXXU4BVC8 ва Корея учун A326KKSU3BVC7 прошивка версияси кўринишида қабул қилишни бошлади. Янгиланиш телефоннинг SM-A326B ва SM-A326K (корейс) вариантдагилари учун бўлиб, у 2022 йил март ойи хавфсизлиги билан келади. Афсуски, янги версия ҳозирча Galaxy А32 нинг фақат 5G моделлари учун тарқатилмоқда, лекин тез орада 4G моделлар учун ҳам янгиланиш тарқатилиши бошланиши мумкин.

Шунингдек, яна Жанубий Корея компаниясининг яна бир ўрта бюджетли смартфонларидан бири, Galaxy А71 4G ҳам бир неча ҳафта олдин Android 12 га асосланган One UI 4.0 янгиланишини қабул қилишни бошлаган, лекин бу Гонконг ҳудуди учун эди холос. Эндиликда компания One UI 4.1 янгиланиши, A715FXXU8CVC3 прошивка версиясини глобал тарқатишни бошлади ва у ҳозирда Россия, Полша ва Панама ҳудудлари учун мавжуд.

Galaxy А32 5G ва Galaxy А71 4G смартфонларининг юқорида айтиб ўтилган ҳудудлардаги эгалари янгиланиш келганида билдиришнома қабул қиладилар, акс ҳолда эса янгиланишни қўлда қабул қилиб олиш ҳам мумкин. Бунинг учун смартфон созламалар иловасига кириб, энг пастдаги дастурий таъминот янгиланиш саҳифасига кириш ва янгиланишни текшириш керак бўлади. Одатда, дастурий таъминотни босқичма-босқич ҳамма учун тарқатилишига бир неча кун кетади, шундай экан қурилмангизда янгиланиш сўровини кўрмасангиз, ташвишланманг.

ЎҚИНГ: Статистика: Android 12 тошбақа тезлигига тарқалмоқда

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!