Samsung’нинг янги авлод энг арзон смартфони – Galaxy M10s ҳам чиқди!

  •   DiMaX
  •  1390
  •  19.09.2019 11:18

Samsung’нинг янги авлод энг арзон смартфони – Galaxy M10s ҳам чиқди!

Жанубий кореялик техногигант Ҳиндистонда кеча Galaxy M30s қурилмасини намойиш этгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу тадбирда компания M-сериядаги энг арзон смартфоннинг янгиланган версияси – Galaxy M10s’ни ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Galaxy M10s'нинг фойдаланувчи қўлланмаси пайдо бўлди

Энг арзон туркумнинг кенжаси – Galaxy M10 смартфонига нисбатан, унинг янгиланган версияси бирмунча яхшиланган. PLS-матрица ўрнига унда энди Super AMOLED-экран қўлланган; диагоналига 6.4 дюймлик дисплейнинг тасвир аниқлиги HD+ форматида.

Смартфоннинг тезкор/ички хотиралари 3/32 гигабайтлик бўлиб, microSD учун ҳам иккита SIM-карта уячасидан алоҳида слот ажратилган. Шунингдек, унга саккиз ядроли Exynos 7884B процессори ўрнатилган. Компаниянинг таъкидлашича, у Galaxy M10 моделидаги Exynos 7870 чипига нисбатан икки карра тезкор.

Galaxy M10s янада сиғимдор – 4000 мА/соатлик аккумуляторга эга ва у 15 ваттлик усулда тезкор қувват олади. Смартфоннинг бош камераси қўшалоқ – 13 мегапикселлик асосий ва 5 мегапикселлик қўшимча датчиклар. Булардан иккинчиси 120 даражали кўриш бурчагига эга кенг бурчакли объективга эга. Олд камера 8 мегапикселлик, бармоқ изи сканери орқа қопқоқда.

One UI интерфейсли Android 9 Pie бошқаруви остида ишлайдиган Galaxy M10s смартфони Ҳиндистонда 29 сентябрдан, 130 долларга тенг нархда сотувга чиқарилади. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса аллақачон глобал бозорга чиқарилган ҳар хил Samsung телефонларини 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A20s намойиш куни, нарх ва жиҳатларини айтаётиб, Samsung бир нарсада янглишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!