Samsung'нинг янги қувватлагичи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Samsung'нинг янги қувватлагичи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Samsung 65 ваттлик қуввталагич устида иш олиб бормоқда. EP-TA865 қуввтлагичи 2020 йилнинг сентябрида сертификатланганди. Сўнгра шу йилнинг январь ойида зарядлаш воситасининг жонли суратлари эълон қилинган эди.

ЎҚИНГ: Apple компанияси iPhone 13 сериясидаги смартфонларнинг қувватланиш тезлигини оширмоқчи

Энди ушбу қурилма учун яна бир расмий сертификат пайдо бўлди, бу сафарги сертификат Дания UL (Demko) ваколатхонаси томонидан тақдим этилган. Ушбу сертификат бундан олдин қувватлагич ҳақидаги тарқалган маълумотларни тасдиқлайди.

Қуввталагич 65 ваттни смартфонга 20 вольт ҳамда 3.25 ампер орқали узатади. Шунингдек, қуввталагичда USB Power Delivery ҳам мавжуд.
Зарядлаш қурилмаси 5V, 9V ва 15V портга эга бўлган қурилмаларни ҳам қувватлаши мумкин, яъни у умумий PD стандартига мос келади. Ушбу қувватлагич орқали бошқа қурилмалар, шу жумладан, баъзи ноутбукларни ҳам зарядлаш мумкин.

2022 йил бошида тақдим этилиши кутилётган янги Galaxy S22 серияси смартфонлари 65 ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Шунингдек, яқинда тақдим этилиши кутилётган Galaxy Z Fold3 ҳам 65 ватт қувватланиш имкониятини қўллаб-қувватлаши мумкин.

65 ватт қувватга эга зарядлаш технологиясини Samsung компанияси кейинчалик давом эттирадими деган савол долзарб ҳисибланади, чунки Galaxy Note 10+ билан олиб борилган 45 ваттлик тажриба ўзини оқламаган эди.

ЎҚИНГ: Huawei 90 ваттлик тезкор қувватлаш тизими устида ишламоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!