Samsung'нинг янги реклама видеоси яна Apple'га қаратилган

Samsung'нинг янги реклама видеоси яна Apple'га қаратилган

Samsung Америка ўзининг расмий YouTube саҳифасига янги реклама видео-ролигини жойлади ва у яна Apple'га қаратилган.

Видеода Apple томондагиларнинг биттаси икки компания ўртасидаги девор устидаги чиқиб олиб, Samsung томондагиларда аллақачон букламафонлар ва ажойиб камерали смартфонлар борлигини айтади. Бироқ, бошқа Apple фойдаланувчилари эса "сен у ерга боришни хоҳламайсан, биз буларнинг барчасини бу томонга келишини кутяпмиз, биз кутамиз" дейди.

Жанубий Корея компанияси бу билан яна ўзининг 108МП камерали Galaxy S22 Ultra смартфони ва букланадиган Galaxy Z Flip 4 букламафонига урғу бермоқда ва Apple фойдаланувчиларига девордан тушиш вақти келганлигини айтиб, ўз томонига ўтишга ундамоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу Samsung биринчи марта Apple'ни очиқчасига масхара қилиши эмас. Яқинда ҳам компания ўз рақобатчисини инновацияларни ўзлаштира олмасликда айблаб устидан кулган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 серияси қачон тақдим қилиниши ошкор бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.