Санкциялар ўз йўлига: Huawei ҳамёнбоп Nova 5i смартфонини тақдим этяпти!

  •   DiMaX
  •  1367
  •  30.05.2019 11:37

Санкциялар ўз йўлига: Huawei ҳамёнбоп Nova 5i смартфонини тақдим этяпти!

Кейинги пайтларда АҚШ ҳукумати томонидан «қора рўйхат»га киритилгани сабабли бир қатор йирик компаниялар Huawei билан ҳамкорликни тўхтатишмоқда. Шунга қарамасдан, у ўз йўлида давом этаётир ва яна битта янги смартфон тайёрлади.

ЎҚИНГ: Huawei таслим бўлмайди! Компания расмий тақдимот ўтказиб, энг зўр флагманларини намойиш этди!

Хитойлик техногигант аллақачон ушбу қурилмасини Geekbench сервисида текшириб ҳам кўрди ва шунда унинг айрим хусусиятлари ошкор бўлди. Мазкур бенчмаркда GLK-LX3 модел рақами остида текширувдан ўтган қурилма, кузатувчилар фикрича, Huawei Nova 5i номи остида бозорга чиқарилади.

Шундай қилиб, Geekbench сервисидаги якка ядроли имтиҳонда у 1538 очко олган бўлса, кўп ядроли синовда 5388 баллик натижа кўрсатган. Шунга қараганда, бу смартфон 12 нанометрлик тех-жараён асосидаги Kirin 710 процессорига эга.

Бенчмарк маълумотларига кўра, Huawei Nova 5i модели 4 гигабайтлик тезкор хотирага ҳамда Android 9 Pie операцион тизим талқинига ҳам эга. Афсуски, смартфоннинг бошқа жиҳатлари ва тақдимот вақти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо юқоридаги хусусиятлар унинг ҳамёнбоп бўлишига ишора қилаётир.

ЎҚИНГ: Расмий рўйхат: Android 10’гача янгиланувчи Huawei смартфонлари

Айтиш керакки, ҳозиргача глобал бозорга чиққан айрим Huawei смартфонларини 845 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Бундан ташқари, шу ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei аллақачон ўз операцион тизимини рўйхатдан ўтказди: у Hongmeng эмас, Ark OS экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.