Санкцияларга қарамай, Huawei нақ 17 хил смартфонини Android Q’гача янгилайди!

  •   DiMaX
  •  575
  •  21.06.2019 10:07

Санкцияларга қарамай, Huawei нақ 17 хил смартфонини Android Q’гача янгилайди!

Google тақиқласа-да, Huawei барибир Android Q асосидаги EMUI 10’ни синовдан ўтказаётгани ҳақида «жонли» видеоси билан хабар берганмиз. Унинг ушбу апдейтни қабул қиладиган смартфонлари рўйхати эса аввалроқ эълон қилинган эди.

ЎҚИНГ: Атиги уч сониядаёқ 15 миллион долларлик сотилган смартфонни биласизми?

Android Central нашрига кўра, Android Q операцион тизим талқинигача янгиланадиган Huawei смартфонлари сафи кенгайган – мазкур рўйхат 17 та моделни ўз ичига олади.

Мана улар:

  1. Huawei P30 Pro (сотиб олиш)
  2. Huawei P30 (сотиб олиш)
  3. Huawei Mate 20
  4. Huawei Mate 20 Pro
  5. Huawei PORSCHE DESIGN Mate 20 RS
  6. Huawei P30 Lite (сотиб олиш)
  7. Huawei P Smart 2019 (сотиб олиш)
  8. Huawei P Smart+ 2019
  9. Huawei P Smart Z
  10. Huawei Mate 20 X
  11. Huawei Mate 20 X (5G)
  12. Huawei P20 Pro
  13. Huawei P20 (сотиб олиш)
  14. Huawei Mate 10 Pro
  15. Huawei PORSCHE DESIGN Mate 10
  16. Huawei Mate 10

Хитойлик техногигантнинг Honor брендига мансуб смартфонлари бу рўйхатга киритилмаган – афтидан, уларни алоҳида эълон қилишса керак. Шунингдек, Android Q асосидаги прошивка буларга қачон тарқатилиши ҳам ҳозирча номаълум. Ҳозиргача бозорга чиққан Huawei смартфонларининг аксариятини эса 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр 10 смартфони («Роскачество» талқини) ва нархлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.