Саратоннинг тарқалиши инсон фаолияти билан боғлиқ экан

  •   Saroy
  •  660
  •  22.06.2018 16:18

Саратоннинг тарқалиши  инсон фаолияти билан боғлиқ экан

Аризона штати Университети олимлари аниқлашдики, саратон касалликларининг одамлар орасида ҳам, бошқа барча жонзотлар орасида ҳам тарқалиши аксарият ҳолларда айнан инсон фаолияти билан боғлиқ экан. Тиббий тадқиқотчиларнинг шунга бағишлаб тайёрлаган ҳисоботлари  яқинда Nature Ecology & Evolution журналида чоп этилди.

Тадқиқотлар натижасида олимлар шундай хулосага келишдики, зарарли ўсимталарнинг ривожланиши ва тарқалишига қатор факторлар сабаб бўлади. Уларга қуйидагилар киради:  пестицидларни қўллаш, атмосфера ва гидросферанинг кимёвий булғаниши, пластикларнинг йиғилиб қолиши ва ядровий қурилмалардан радиация нурларининг тарқалиши.

ЎҚИНГ: Тадқиқот: Стив Жобс узоғроқ яшаши мумкин эди
Бундан ташқари, соғлиққа қуёш нурининг ҳам  ўзгариб кетгани катта таъсир кўрсатади, улар гормональ ўзгаришларга олиб келади ва кунлик ритмни бузиб юборади. Ушбу факторлар ҳам саратоннинг тарқалишига яхши шароит яратади.

Олимларнинг таъкидлашича,  Homo sapiens онкогенга мойил жонзотларга мансубдир. Бироқ ҳозирда бу борада унчалик кўп маълумот тўплангани йўқ. Агар керакли маълумот тўпланганда эди, улар ёрдамида цивилизациянинг шу қадар тараққий этиб кетиши саратон ўсимталарнинг ёввойи организмларда пайдо бўлиши ва тарқалишига қанчалик таъсир этишини тушуниб етган бўлардик. Бундан ташқари, турли ҳайвонларнинг касалланиш тарихи ҳақида маълумотлар ҳам кам. Бу эса антропоген фаолиятнинг  табиий муҳитга таъсирини баҳолашни қийинлаштиради.

ЎҚИНГ: Нанороботлар саратонни даволашга ёрдам беради