Сатя Наделла: Microsoft илғор смартфон яратади

Сатя Наделла: Microsoft илғор смартфон яратади

Гарчи технологиялар соҳасида “кекса” мутахассис бўлса-да, Microsoft компанияси, маълумки, смартфон бизнесида ижобий натижаларга эриша олмади. Бироқ фирма ҳали-ҳамон бу соҳада омадини синаб кўриш фикридан қайтмаган. Яқинда Microsoft раҳбари Сатья Наделла компаниянинг смартфонлар соҳасида кўплаб имкониятлардан фойдалана олмаганини тан олиб, гигант илғор функцияли янги смартфонлар тайёрлашда давом этишини таъкидлаб ўтди.

Бу ҳақда Phonearena берган хабарда ёзилишича, Наделла ўз мулоҳазасининг ўринли эканлигини исботлаш мақсадида HP Elite x3 cмартфонини мисол сифатида келтирган ва   Microsoft мазкур соҳада янги трендни бошлаб бераётгани ҳақида сўз юритган. Ҳозирча Наделла Microsoft томонидан келгусида тайёрланадиган “энг илғор” смартфоннинг бошқа тафсилотларига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Microsoft 2014 йилда Nokia компаниясининг телефонлар ишлаб чиқарадиган бўлимини 7 млрд долларга харид қилган эди. Бироқ орадан қарийб икки йил ўтса ҳам Microsoft бу борада салмоқли натижаларга эриша олганича йўқ.