Саволлар варақасини интернетга чиқарган абитуриент тест жараёнидаёқ имтиҳондан четлатилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1239
  •  01.08.2019 12:49

Саволлар варақасини интернетга чиқарган абитуриент тест жараёнидаёқ имтиҳондан четлатилди! (+видео)

Бугун, 1 август куни ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари саволлар варақасининг расми тарқалиб кетди. Буни амаалга оширган абитуриент ўша заҳотиёқ имтиҳондан четлаштирилган, деб ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram-каналида.

ЎҚИНГ: Абитуриентларга ДТМ рухсатномасини онлайн олиш имконияти берилди

Аниқланган тезкор маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртлариаро мажмуадаги тест синовлари чоғида содир бўлган. Ва расмлар Telegram’даги бир гуруҳга соат 9:40 да ташланган.

Давлат тест маркази аллақачон ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирган. Унда айтилишича, ушбу абитуриент тест синовларининг ўзидаёқ қўлга тушган ва далолатнома расмийлаштирилиб, тест синовларидан четлатилган. ДТМ унга нисбатан далолатнома тузилганининг видеосини ҳам каналга жойлаган.

Абитуриент қандай қилиб телефон олиб киргани, саволлар китобини қандай қилиб расмга олгани, бизга унчалик қизиқ эмас. Аммо у қандай қилиб бу расмлар интернетга чиқара олди? Мана шуниси кўпроқ муҳим, дейди Хушнудбек Худойбердиев.

Айтишларича, ҳозирда текширув ўтказилмоқда. ДТМдан ушбу саволларга ҳам батафсил расмий муносабати кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: "Абитуриент рухсатномаси"ни онлайн юклаб олганлар сони 515 000 дан ошди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!