Сайтлардаги паролларингизни iPhone’да кўриш усули ва бунинг хавфли томони бор

  •   DiMaX
  •  374
  •  07.11.2019 16:30

Сайтлардаги паролларингизни iPhone’да кўриш усули ва бунинг хавфли томони бор

Apple смартфонларидаги Safari браузери сиз кирган сайтлардаги логин ва паролларингизни сақлаб қола олади. Шу боисдан ҳам, кейинги гал ўша сайтни очганингизда, у сиздан парол сўраб ўтирмайди.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Android-смартфон орқали аниқласа бўлади!

Паролни қайта сўрамаслиги – қўшимча қулайлик, албатта, аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Зарурати бўлмагани боис сиз паролингизни эсдан чиқариб қўйишингиз мумкин ва айни шу айфондаги Safari’дан бошқа ҳар қандай браузер орқали аккаунтингизга кириш муаммога айланади.

Apple шуни ҳам инобатга олиб, пароллар ҳақидаги маълумотларни махсус жойда сақлаб қўйиладиган қилган. Шу сабабли, агарда бирор сайтдаги логин ва паролингизни тезда аниқлаш керак бўлиб қолса, iPhone’ингизда мана бу амалларни бажаришингиз лозим:

  1. Смартфоннинг созламалари – «Настройки»ни очасиз ва «Пароли и учетные записи» бўлимига кирасиз.
  2. «Пароли сайтов и ПО» бўлимига ўтсангиз, у ерда сақланган маълумотларнинг катта рўйхатини кўрасиз.

  1. Шу рўйхатда керакли сайтнинг номи устига боссангиз, ундаги профилингиз логини ва пароли акс этади.

Лекин бу функциянинг бир хавфли жиҳати ҳам бор. iPhone’ингиз код, бармоқ изи ёки юзни таниш тизими орқали муҳофаза этилмаган бўлса, уни қўлга киритган шахс сизнинг турли сайтлардаги логин-паролларингизни ҳам кўра олади.

ЎҚИНГ: Сиз йўқлигингизда смартфонингизни ким олганини кўрсатувчи илова бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.