Сайёрадаги энг бой одам фазога энг кекса учувчи аёлни олиб чиқмоқчи

  •   DiMaX
  •  358
  •  02.07.2021 16:01

Сайёрадаги энг бой одам фазога энг кекса учувчи аёлни олиб чиқмоқчи

Илон Маск асос солган SpaceX хусусий ташкилотининг Crew Dragon кемасида амалга ошириладиган илк фазовий саёҳат иштирокчиларининг исмлари маълум. Аммо ундан ҳам олдин Blue Origin компанияси кимошди савдоси орқали космосга чипта сотаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин яқиндагина...

ЎҚИНГ: Blue Origin асосчиси коинотга илк чиптани бегона қилмади – укаси билан ўзи учмоқчи!

Blue Origin ҳамда Amazon компаниялари асосчиси ва бош ижрочи директори, 57 ёшли Жефф Безос коинотга учинчи чиптани аукционга қўйган эди ва унинг нархи ҳам аниқ бўлган. Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси ундан ташқари, фазога яна бир одамни – Уолли Фанк исмли 82 яшар америкалик аёлни ҳам олиб чиқишини эълон қилди. Хўш, у ким бўлди экан?

1961 йили АҚШнинг астронавт аёлларни тайёрловчи Mercury 13 дастури иштирокчилари орасида Уолли Фанк энг яхшиси бўлган. Лекин охир-оқибатда, NASA ҳамда мамлакат Конгресси фазовий парвозларга аёл-қизларни жалб этишдан воз кечишга қарор қилган.

Бироқ орадан 22 йил ўтиб, 1983 йили барибир бошқа қиз – Салли Райд исмли астронавт космосга учган. Уолли Фанк фазога чиққан биринчи америкалик аёл бўлиши мумкин эди, энди эса шу армон билан яшаб келмоқда.

Балки шунинг учундир, Жефф Безос айнан шу аёлни тўртинчи фазовий йўловчи сифатида ўзи билан олиб чиқишга қарор қилгандир. Агар бу иш амалга ошса, Уолли Фанк барибир бошқа рекорд ўрнатади – у фазога кўтарилган энг кекса одам бўлади.

ЎҚИНГ: УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.