Сайёрамиздаги 4 миллиард йиллик эволюцияни 4 дақиқалик видеода кўринг!

  •   DiMaX
  •  1200
  •  03.08.2021 15:44

Сайёрамиздаги 4 миллиард йиллик эволюцияни 4 дақиқалик видеода кўринг!

Тахминан 4,5 миллиард йилча аввал Қуёш тизимида чўғланган жинс шаклланган ва охир-оқибатда у биз Ер деб атайдиган сайёрага айланган. Рассом ва компьютерчи олим Дэвид А. Робертс сайёрамизнинг эволюцияси тарихини қисқа видеода кўрсатиб берди.

ЎҚИНГ: Ичкарида нима бор: Ер ядроси ҳақида

Эпик тарих фавқулодда қайноқ протопланетадан бошланади, унинг юзаси кратерлар билан тўлган бўлиб, аста-секинлик билан барқарор оламга айлана боради. Видео сайёра юзасининг ясси кўринишига ўтади, унда тахминан 3 миллиард йил аввал шакллана бошлаган плиталар тектоникаси кўрсатилади.

Эволюциянинг вақт шкаласи бўйлаб ҳаракатланиб, Робертс ажойиб манзараларни, сайёра юзасидаги сувни, кўтарилиб келаётган қитъаларни кўрсатади. Лавҳа сўнгида эса бутун дунё бўйлаб барча қитъаларда порлаган чироқларни, яъни, сайёрамизда одамлар цивилизацияси шаклланганини кўрсатган.

ЎҚИНГ: Ердаги миллиард йиллик эволюцияни кўрсатувчи қисқа видеони томоша қилинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.