«Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» AnTuTu’да салкам 621 000 балл олди!

  •   DiMaX
  •  3301
  •  26.02.2020 12:00

«Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» AnTuTu’да салкам 621 000 балл олди!

Snapdragon 865 процессори чиққанидан бери смартфонсозлар ўз флагманларининг AnTuTu бенчмаркидаги натижаларини эълон қила бошлашди. Xiaomi компанияси «янги авлод самарадорлик қироли» дея мақтаган Mi 10 Pro унда рекорд – 585 232 баллик натижа кўрсатган, лекин...

ЎҚИНГ: «Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Куни кеча тақдим этилган яна бир флагман – Realme X50 Pro 5G аллақачон AnTuTu’да 603 871 балл билан рекорд ўрнатганини Realme эълон қилиб улгурган. Бироқ Xiaomi ҳам бўш келмаяпти: унинг Black Shark 3 геймерофони етакчиликни юртдошидан тортиб олди.

Black Shark бренди бош директори эълон қилган қуйидаги скриншотга кўра, Black Shark 3 геймерофони «сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» бўлиб, AnTuTu бенчмаркида нақ 620 952 балл олган!

Шуниси ҳам борки, юқоридаги рекордларнинг аксарияти «қоғозда қолиб кетиши», яъни – мақталаётган смартфонлар амалда бундан камроқ натижалар кўрсатиши мумкин. Зеро, аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кўп бўлган; қолаверса, Snapdragon 865 чипли, аллақачон тақдим этилган флагманларнинг бенчмарк кўрсаткичлари булардан анча паст.

Эслатиб ўтамиз, Black Shark 3 дунёда биринчи ўйинбоп 5G-смартфони бўлиб, унинг тақдимот санаси эълон қилинган. Бу гаджет яна бир жиҳатига кўра шу пайтгача бозорга тақдим этилаётган смартфонлар орасида рекордчи бўлиши ҳам айтилган, лекин Xiaomi’нинг рақиби бу борада барча смартфонсозларни «чангида қолдириб» кетган.

ЎҚИНГ: Кутилмаган рекорд: 64 ГБ «оперативка»ли илк смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!