Сбербанк Telegram’ни вирус, деб эълон қилди

  •   Saroy
  •  640
  •  09.07.2018 16:20

Сбербанк Telegram’ни вирус, деб эълон қилди

Сбербанк Онлайн иловаси Telegram мессенжерига ғалати муносабат билдиришни бошлади. Android базасида ишлаётган смартфон ва планшет эгалари Сбербанк онлайн-банкинг хизмати Telegram’ни  вирус, деб эълон қилиб, уни ўчириб ташлашга чақираётганидан ва натижада дастур осилиб қолаётганидан  шикоят қилмоқда.  

Тизимга киришда ёки тўловни амалга оширишга уринишда, Сбербанк иловаси «Агар вирус  ўчириб ташланмаса, операцияни бажариш банк алоқа марказидан тасдиқни талаб этиши мумкин», деган хабарни эълон қилади. Бундай тартибсизликларнинг сабабчиси сифатида  org.telegram.messenger кўрсатилмоқда. Агар бекор қилиш тугмасини боссангиз, огоҳлантириш яна қайтадан чиқади. Ушбу нуқсонли даврадан чиқиш учун бутун бошли иловани ёпишга тўғри келмоқда. Яна бир ажабланадиган томони шундаки, ушбу огоҳлантириш ҳар доим ҳам чиқавермайди, тасодифий тарзда пайдо бўлади.

ЎҚИНГ:Telegram Desktop ҳам янгиланди, ўзгаришлар билан танишамиз!

Сбербанк вакилларининг таъкидлашича, ўрнатилган антивирус ёрдамида баъзан мессенжерларни ва бошқа иловаларни идентификация қилиш мумкин. Шунингдек, Сбербанк матбуот-хизмати ушбу багни тузатиш билан  бирга «яқин келажакда янгиланиш жорий этилиши»дан умид қилаётганини билдиришган.

ЎҚИНГ:Хакерлар жарроҳлик амалиёти чоғида тиббий техникани ўчириб қўйишди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!