Сбербанк ходимларнинг бир қисмини роботлар билан алмаштирмоқчи

  •   Saroy
  •  541
  •  18.07.2018 11:42

Сбербанк ходимларнинг бир қисмини роботлар билан алмаштирмоқчи

Россиянинг энг йирик банкларидан бири Сбербанк ходимларнинг бир қисмини роботларга алмаштириши мумкин. Бу ҳақдаа РИА Новости ахборот нашри Сбербанк роботехника лаборатория раҳбари Альберт Ефимовга таяниб маълум қилди.

Дарвоқе, Ефимовнинг таъкидлашича, роботларни кўпроқ ишга жалб қилиш “тирик” ходимларнинг ўрнини эгаллаш эмас, балки  иш самарадорлигини оширишга қаратилгандир. Унинг маълум қилишича: «Бу  аниқ шундай бўлади. Биз роботларни одамлар ўрнини эгалласин, деб яратаётганимиз йўқ. Ҳар қандай шароитда ҳам биз бундай қилмаймиз. Роботлар иш самарадорлиги ошсин, деб яратиляпти. Бу иккита бошқа бошқа вазифа».

ЎҚИНГ:Сунъий онг: жиловни қўлга олишга ҳали эртами?

Шундай вазият мисол қилиб кўрсатилмоқда: уч киши учта банкнотлар учун ҳисоб-саралаш машинани ишлатмайди, балки бир йўла ўнта машинани ишлатади. Яъни роботехника иш самарадорлигини оширади,  байрам кунлари ёки бошқа тиғиз вақтларда ишни уддалашга ёрдам беради, бу дегани одамларни қисқартиради дегани эмас.

Роботлаштириш  уч йўналишда амалга оширилади: саноат-коллаборатив робототехника, логистик роботлар, бепул транспорт тизими, ҳаводан ҳам ер устида ҳам юк ташийдигани,  саноат экзоскелетлар ва персональ хизмат робот-ассистентлар.

2017 йилнинг охирида Сбербанк раҳбари Герман Греф оммавий роботлаштириш бошланганини эълон қилганди. У роботлаштириш натижасида иш ўринларини кескин қисқартириш юз бермаслигини айтиб,  ўрнини робот эгаллаган ходимлар бошқа мутахассисликка ўтказилиши ҳақида ваъда берганди.

ЎҚИНГ:Сунъий онг сизга тўлақонли ҳамсуҳбат бўлмоқчи

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.