SD865 процессорли Xiaomi Mi 10 флагмани эртагаёқ тақдим этилиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  1027
  •  03.12.2019 11:25

SD865 процессорли Xiaomi Mi 10 флагмани эртагаёқ тақдим этилиши мумкин!

Qualcomm компанияси Гавай оролларида Snapdragon Technology Summit номли расмий тақдимот тадбирини ўтказади. Маросим маҳаллий вақт билан 3 декабрда – бугун бошланади, бизда эса бу пайтда аллақачон 4 декабрь бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi K30 тақдимоти олдидан нақ бешта Xiaomi гаджети арзонлашди

Америкалик чипсоз унда янги маҳсулотларини, жумладан, Snapdragon 865 флагман процессорини тақдим қилади. Qualcomm ҳамкорлари эса ушбу тадбирда мазкур чипсетга асосланган ўз смартфонларини оммага таништиришади.

«Хитойча Apple» президенти Лин Бин (Lin Bin) ҳам Гавайдаги маросимга таклиф этилган, демак, у компаниянинг янги – Xiaomi Mi 10 смартфонини намойиш этиши мумкин. Кечагина у Weibo тармоғида мазкур флагманнинг янада илғор – Mi 10 Pro версияси ҳам чиқарилишини айтган:

Ким билади, балки Qualcomm тадбирида Xiaomi президенти бирйўла иккита флагманининг анонсини берар?

Ҳозирча эса мазкур компаниянинг 10 декабрда арзончи брендига мансуб янги 5G-флагмани – Redmi K30 моделини тақдим этиши аниқ. Мазкур маросимда бренднинг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Атиги уч ой ичида 10 миллион дона Redmi Note 8/8 Pro смартфони сотилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!