Seat автомобилларини смартфонда ўт олдириш мумкин бўлади

Seat автомобилларини смартфонда ўт олдириш мумкин бўлади

Samsung компанияси ва SAP немис дастурчилари Seat Leon хэтчбекини янги функция билан таъминлашди. Яъни улар автомобилни масофадан туриб мобиль илова кўмагида ўт олдириш дастурини ишлаб чиқишди. Valencia Noticias нашрининг ёзишича, компания бу лойиҳа—шоу-карни MWC 2016 кўргазмасида намойиш этишни режа қилган.

Samsung ва SAP технологияси асосида ишлаб чиқарилган шоу-кар лойиҳаси кўп имкониятларга эга. Шу жумладан, калитсиз, биргина смартфон ва махсус илова кўмагида масофадан туриб ўт олдириш улардан бири.

Илова машинани ўт олдирибгина қолмай, таниш одамнинг автомобилга киришига ҳам имкон беради.

«Ақлли» Seat Leon автомобиль паркларидаги шлагбаумни ҳам бармоқ изи ёрдамида оча олади.

Илк бор Seat Leon Connect жамоатчиликка 22 февраль куни Барселонада старт оладиган Mobile World Congress 2016 кўргазмаси доирасида намойиш этилади.