Селфи фожеалари: олти йилда 260 та қурбон

  •   Saroy
  •  685
  •  15.10.2018 17:22

Селфи фожеалари: олти йилда 260 та қурбон

Селфи, деб ҳаётдан кўз юмиш. 2018 йилги глобал тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, 2011 йилдан то 2017 йилгача бўлган даврда хатарли селфи қилиб ҳалок бўлган одамлар сони 259 кишини ташкил этган.

АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонаси тадқиқотчилари хавфли жойларда селфига тушишни таъқиқлайдиган белгилар қўйиш кераклигини тавсия қилмоқдалар. Бундай чора оз бўлсада ўлим ҳолатларини камайтиради.

Хавфли жой деганда, улар тоғ чўққиларини ёки қояларни, баланд биноларни, сув ҳовзалари қирғоқларини ва бошқа ўлим ҳодисалари кўп учрайдиган ноқулай жойларни назарда тутмоқда.

Руминиядаги фабрика трубаси оғзида селфига тушиш, яна бировнинг елкасига чиқиб олиб – селфи шундай таваккалчилик қилишга арзийдими?

Ўлимга олиб келувчи сабаблардан энг кенг тарқалганлари, тадқиқотларчиларнинг ҳисоб китобича, чўкиб кетиш, йўл транспорт ҳодисалар ва баландликдан тушиб кетиш ҳисобланади.

Шунингдек хабарларда электр токи уриш, хавфли ҳайвонларга яқинлашиш, ёнғин ва ўқ отар қуроллардан қурбон бўлганлар ҳақида ҳам кўп ёзилади.

ЎҚИНГ:Фотокамера қаршисида ҳалокат ёки селфи нега тақиқланмоқда?

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльсида қояда селфи қиламан, деб бир йигитча пастга тушиб кетган. Сентябр ойида эса, Томер Франкфуртер Калифорниядаги Йосемит миллий боғида   250 метрлик баландликдан яхшироқ селфи қиламан, деб пасига қулаган. Шу ҳамда бошқа бахтсизликлар тадқиқот муаллифлари томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилди.

Натижада эса, улар шундай хулосага келишди: селфига тушаман деб энг кўп ўлим ҳодисаси Ҳиндистонда қайд этилар экан. Ундан кейин Россия, АҚШ ва Покистон туради. Қурбон бўлганларнинг 72,5 фоизи эркаклар экан.

Шу вақтгача амалга оширилган тадқиқотлар Википедия ва “Твиттер”да берилган маълумотларга асосланган, бироқ АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонаси ходимларининг таъкидлашича, улар маълумотларни қисқача қилиб берган.

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ўлим ҳодисалари йилдан йилга ўсиш тенденциясига эга бўлиб бормоқда. Агар 2011 йилда атиги учта шундай фожеа қайд этилган бўлса, 2016 йилда улар сони 98 тага етган,  2017 йилда эса  93 ўлим юз берган.

Шунга қарамай, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, селфи-фожеаларнинг сони ҳар доим ҳам аниқ берилмайди. Бундай ҳодисалар аслида кўп бўлиши ҳам мумкин, чунки селфи қилишга уриниш чоғида ҳалок бўлди, деб ҳеч қаерда расман кўрсатилмайди.

ЎҚИНГ:Антиқа рейтинг: ҳалокатли селфилар бўйича кимлар етакчи?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!