Селфи сабабли Тошкентда 14 яшар қиз 3-қаватдан тушиб кетди

  •   DiMaX
  •  353
  •  12.02.2019 08:41

Селфи сабабли Тошкентда 14 яшар қиз 3-қаватдан тушиб кетди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари, айниқса селфи ишқибозлари хатарли ҳолатлардан жабр кўраётгани ёки ҳалок бўлаётгани тез-тез қулоққа чалиниб туради. Сизларга севимли Terabayt.uz сайти ҳатто ҳалокатли селфилар рейтингини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: Селфи фожеалари: олти йилда 260 та қурбон

Афсуски, бу каби хабарларни ўқиганимизда, гўёки бунақа ҳолатлар фақат чет элда юз берадигандек, бизга дахли йўқдек қабул қиламиз. Аслида эса атрофимизда ҳам селфи сабабли жароҳат олаётганлар, ҳатто ҳалок бўлганлар йўқ эмас.

2019 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 14 ёшли қиз 3-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб Kun.uz нашри хабар берган.

Қайд этилишича, ўрта мактаб ўқувчиси – 14 ёшли Ф.Т. 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга тушираётган, яъни селфи олаётган вақтида эҳтиётсизлиги сабабли пастга тушиб кетган.

Натижада Ф.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, дейилади хабарда. Таъкидланишича, айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Биз эса мухлисларимиздан селфи туширишда, умуман гаджетлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлишларини, хавфсизликни биринчи ўринга қўйишларини сўраб қоламиз.

ЎҚИНГ: Яхши селфи қандай олинади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!