Селфига туширувчи дронча ишлаб чиқарилди

Селфига туширувчи дронча ишлаб чиқарилди

ONAGOfly номли учувчисиз кичик аппарат эгасининг юзида табассум аломатлари сезилиши билан суратга туширади.

Аппарат ўлчами жуда кичик бўлганлиги сабабли қайддан ўтказиш талаб қилинмайди. Дрончанинг вазни 136 грамм. Ўрнатилган тартибга кўра учувчи аппаратнинг вазни 250 граммдан зиёд бўлса қайддан ўтказилади.

ONAGOfly аппарати нархи 199 доллар. Ҳозирда интернет орқали 9 минг харидор буюртма берди. Дрончани март ойида бошлаб мижозларга етказиб берилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!