«Сен бўлмасанг бошқаси!» – YouTube ўрнига Huawei смартфонларида нима бўлади?

  •   DiMaX
  •  1453
  •  28.05.2020 12:43

«Сен бўлмасанг бошқаси!» – YouTube ўрнига Huawei смартфонларида нима бўлади?

АҚШнинг янги санкциялари сабабли Huawei ўзининг янги смартфонларида Google компаниясининг дастурий таъминотини қўллай олмайди. Шу сабабли хитойлик гигант ўз қурилмаларида алоҳида экотизимни шакллантиришга зўр бермоқда.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни Huawei тақдим этди!

Америка компанияси барча Android-смартфонларга тақдим этган дастурий таъминот маҳсулотлари орасида эса энг оммабоп видеохостинг – YouTube иловаси ҳам бор... Хўш, Huawei мобил қурилмаларида унинг ўрнига қандай видеосервис бўлади?

Маълум бўлишича, хитойликлар аллақачон бу борада Dailymotion видеохостинги билан келишув имзолашган. Мазкур компания уларга Huawei Video платформасини ривожлантиришга ёрдам беради, у эса YouTube муқобили бўлади.

Янги ҳамкорлик эвазига Huawei видеони қайта ишлаш ва ижро этиш учун Dailymotion жиҳозларидан фойдаланади. Бундан ташқари, мазкур видеохостинг контентига Huawei Video’дан кириш мумкин бўлади.

Шу тариқа, хитойликларнинг мазкур видео иловаси YouTube билан рақобатга киришади. Худди у каби, Huawei платформаси ҳам контент яратувчиларга монетизацияни тклиф этади.

ЎҚИНГ: ТОП-10: YouTube’да энг кўп лайкланган клипларни мана шу ерда кўринг!