Senat.uz сайтига ёш хакерлар ҳужум қилгани маълум бўлди

Senat.uz сайтига ёш хакерлар ҳужум қилгани маълум бўлди

Бир неча кун аввал Олий Мажлис Сенатининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради. Эндиликда маълум бўлишича, senat.uz сайти 6 кишидан иборат 14 ёшли хакерлар томонидан бузиб кирилган.

MarshGolden деб номланувчи хакерлар жамоаси етакчиси ўзининг My5 телеканалига берган интервюсида 2-ноябр куни Олий Мажлис Сенатининг сенат.уз сайтига ҳужум қилишганини тан олди:

"2 ноябр куни соат 11:00 да сайтдаги заифлик ҳали ҳам бартараф этилмагани сабабли, давлатга ундаги заифликни кўрсатиб қўйиш мақсадида киберҳужумни амалга оширдик", - дейди шахси ошкор қилинмаган хакер.

14 ёшли жамоа еткачисининг айтишича, у 2019 йилдан бошлаб киберҳужумлар уюштиришни бошлаган. Айтиш мумкинки, ўша пайтда ёш хакернинг мактабдаги баҳолари яхши бўлмаган.

"Илк марта kundalik.com'дан бошлаганмиз. У пайт анча заиф эди. Сайтга бузиб кириб, баҳоларимизни тўғрилаб олганмиз. Ўшандан кейин жамоа йиғиб, ҳамма билан ҳужум қилишни бошлаганмиз.", - дейди MarshGolden етакчиси.

Ёш хакернинг қўшимча қилишича мамлакатимизда ҳали киберхавфсизлик энди кириб келган ва ҳали ривожланмаган, шу сабабли Ўзбекистон сайтларида заифликлар кўп.

Шунингдек, ёш хакер агар шароитлар яратиб берилса давлат учун ҳам хизмат қилишга тайёр эканликларини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб фирибгарлар янгича усул билан Telegram аккаунтингизга кириб олиши ҳақида

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!