СЕНСАЦИЯ: Пентагон ҳақиқий НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди!

  •   DiMaX
  •  6865
  •  28.04.2020 14:50

СЕНСАЦИЯ: Пентагон ҳақиқий НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди!

«Учар тарелкалар» бир неча ўн йиллардан бери уфологлар ва қизиқувчиларга тинчлик бермай келади. Интернетда бу мавзуда маълумотлар, суратлар ва ҳатто видеолар қалашиб ётибди, аммо уларнинг ҳақиқийлиги шубҳа остида.

ЎҚИНГ: Англия ва Украина аҳолисини қўрқитган «НУЖ»ларни ким юборганди аниқланди! (+иккита «жонли» видео)

АҚШ Мудофа вазирлиги эса кутилмаганда бу баҳсларга қўшилди ва ўзга сайёраликларнинг учувчи жисмлари акс эттирилган ўзининг махфий видеолавҳалариини ошкор қилди. Видеоёзувларнинг ҳаққоний эканлигини мазкур давлат ташкилоти расман тасдиқлаган ҳам!

Пентагон расмий сайтида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари томонидан илгари суратга олинган видеолар эълон қилинди.

 Улардан бири 2004 йилнинг ноябрида, иккитаси эса 2015 йилнинг январида «жонли» суратга олинган лавҳалардир.

Видеоёзувларда қайд этилган объектлар ҳозиргача расман «номаълум» дея ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сизларга севимли Terabayt.uz сайтида аввал ҳам НУЖларга алоқадор хабарлар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Ўзга сайёраликлар чиндан борми? Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!