Сентябрда чиқадиган iPhone XI Max’ни илк суратлар ва видеода ҳар томонлама кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1650
  •  26.04.2019 11:47

Сентябрда чиқадиган iPhone XI Max’ни илк суратлар ва видеода ҳар томонлама кўрамиз!

Apple корпорациясининг 2019 йилги смартфонлари ҳақида бир қатор маълумотлар эълон қилинмоқда. Таниқли инсайдер @OnLeaks эса кутилаётган айфонларнинг энг каттаси – iPhone XI Max’нинг дизайнини кўрсатиб берди.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: iPhone XI асосий камераси уч модулли бўлиб, квадрат блокда жойлашади!

CashKaro сайти билан ҳамкорликда ушбу инсайдер iPhone XI Max’ни ҳар томонлама акс эттирувчи бир қатор рендер суратлар ва видеолавҳа тайёрлаб эълон қилди. Табиийки, булар – шу пайтгача мазкур айфон ҳақида тарқалган инсайдерлик маълумотлари асосида компьютер графикаси ёрдамида тайёрланган моделлардир.

Хабарларга кўра, iPhone XI ҳамда iPhone XI Max квадрат блокда жойлашган уч модулли бош камерага эга. Улардан учинчиси кенг бурчакли объектив билан ҳамроҳлик қилади.

ЎҚИНГ: 2019 йилги барча iPhone’ларнинг камералари «кўринмас» бўлади!

Бошқа жиҳатларига кўра эса смартфон дизайни ўтган йилги iPhone X Max моделидан айтарли фарқ қилмайди. Фақат дисплейнинг атрофидаги ромлар янада юпқалашади, унинг тепасидаги «кемтик» ўз жойида, ўлчами ҳам аввалгидек – 6,5 дюймлигича қолади.

Смартфонни ўчириб-ёқиш ҳамда овозни созлаш тугмачалари, Lightning порти – ҳаммаси аввалгидек, фақат овоз режимларини алмаштириш ричаги бошқа томонга ўтказилади.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Galaxy S10 5G тезлиги ва бошқа хусусиятларини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!

Мана, буларнинг барчасини видеода томоша қиламиз:

Афтидан, iPhone XI Max моделининг асосий фарқлари қўшимча камера ҳамда янги процессорда бўлади, шекилли. Бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди