Сентябрда чиқаётган Xiaomi Mi 11T ҳамда Redmi K40 Ultra хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  1375
  •  17.08.2021 12:13

Сентябрда чиқаётган Xiaomi Mi 11T ҳамда Redmi K40 Ultra хусусиятлари

«Хитойча Apple» бултур октябрнинг бошида бирйўла иккита флагман – Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro моделларини тақдим этган, шунингдек, «енгиллаштирилган» Xiaomi Mi 10T Lite смартфонини намойиш қилган. Инсайдерларга кўра, компания булардан биринчисининг издоши – Mi 11T қурилмасини энди эртароқ – сентябрда чиқармоқчи.

ЎҚИНГ: Ушбу 22 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг «оперативка»сини яна 3 ГБгача кенгайтириш мумкин бўлади!

Хабарларга қараганда, Xiaomi Mi 11T модели учун MediaTek компаниясининг флагмани – Dimensity 1200 процессори танланган. Смартфонда кадр янгиланиш частотаси 120 герцлик, томонлари ўзаро 20:9 нисбатда бўлган OLED-экран қўлланади.

Xiaomi Mi 11T бош камераси учталик бўлиб, улардан асосийси – 64 мегапикселлик OmniVision OV64B датчигидир. Кенг бурчакли объектив билан тақдим этилаётган иккинчи сенсор эса 8 мегапикселлик Sony IMX355 бўлади. Бош камера жамланмасига яна уч карралик оптик зумга эга бўлган телемакрообъектив киради.

Xiaomi Mi 11T смартфони глобал бозорга мўлжалланган бўлиб, Хитойдан ташқари барча мамлакатларда сотилади. Маҳаллий бозорга эса уни бошқа бренд остида – Redmi K40 Ultra модели сифатида чиқаришади, аммо униси глобал версиядан сал фарқ ҳам қилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11T ҳамда Mi 11T Pro мана шундай кўринишда бўлиши мумкин

Сўнгги маълумотларга қараганда, Xiaomi Mi 11T смартфонининг кодли номи Amber, модел рақами эса K11R экан. Унинг маҳаллий версияси – Redmi K40 Ultra эса Agate кодли номи ҳамда K11T модел рақами остида тайёрланмоқда.

Кўриб турганингиздек, Хитой бозорига мўлжалланган Redmi K40 Ultra моделининг глобал савдога чиқадиган смартфондан асосий фарқи – бош камерасида экан. Яъни, унда асосий модул сифатида 64 эмас, балки 108 мегапикселлик оптик сенсор ўрнатилмоқда.

Ушбу иккала смартфон ҳам сентябрда расман намойиш қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистонда сотилаётган айрим Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонларининг 2021 йил 13 август санаси ҳолатига кўра Mediapark.uz, Asaxiy.uz, Openshop.uz ҳамда Olcha.uz онлайн дўконларидаги нархлари билан эса мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Android 12’га ўтувчи Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонларининг янги рўйхати (2021 йил август)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!