Серҳашам Xiaomi Mi 6 Ceramic бугун сотувга чиқди

Серҳашам Xiaomi Mi 6 Ceramic бугун сотувга чиқди

Шу кунларда Хитойда сотилаётган оддий талқиндаги, яъни зангламас пўлат ва шиша уйғунлигидаги корпусга эга Xiaomi Mi 6 флагманига талаб ва эҳтиёж кескин ошиб кетган. 28 апрел куни Mi 6’нинг доимий хотираси 64 ГБ бўлган талқини $360, доимий хотираси 128 ГБ бўлган версияси $420 АҚШ долларидан сотувга чиқиб, сониялар ичида тамом бўлган эди.

Ниҳоят, узоқ кутилган Xiaomi Mi 6 Ceramic смартфони 23 майдан бошлаб $435 доллар нархида сотувга чиқарилди. Серҳашам Xiaomi Mi 6 Ceramic Xiaomi’нинг Хитойдаги онлайн-дўконида сотилмоқда. Унга 128 ГБ доимий хотира ўрнатилган.

Хўш, бу пулга нима ваъда қилинмоқда? Биринчи навбатда керамикадан тайёрланган орқа панел. Орқа панелда жойлашган қўш сенсорли камера модулларининг атрофига 18 каратли тилла суви билан безак берилган. Мана шулар унинг оддий талқиндан фарқлари.

Mi 6 смартфони 5,15 дюймли Full HD (1080p) экран, орқа панелда ҳар бири 12 мегапикселли 2 та бош камера модуллар, 8 мегапикселли олд камера, илғор Snapdragon 835 чипсети, Adreno 540 видеокартаси, 6 ГБ оператив хотира, 64 ёки 128 ГБ доимий ички хотира, 3,350 мА соат сиғимли аккумулятор билан таъминланган. Флагман Android 7.1.1 Nougat’нинг ўзлаштирилган MIUI 8.0 талқинида фаолият кўрсатади. Смартфон корпус нам ва чанг таъсиридан ҳимояланган. Керамика талқин металл талқинга кўра 14 грамм оғир ва 182 грамм тош босади.