Сервис маркази ходимлари мижоз қизнинг интим сурат ва видеоларини унинг номидан эълон қилишган

  •   DiMaX
  •  796
  •  08.06.2021 13:01

Сервис маркази ходимлари мижоз қизнинг интим сурат ва видеоларини унинг номидан эълон қилишган

Apple сервис марказларидан бирининг ходимлари 2016 йили содир этган ноқонуний ва ғайриахлоқий хатти-ҳаракат тафсилотлари куни кеча маълум бўлди. Ўшанда уларга ўз iPhone’ини таъмирлашга топширган 21 яшар қиз мазкур ҳолат юзасидан судга мурожаат этган эди.

ЎҚИНГ: Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Ушбу воқеа Калифорния штатида, Apple ҳамкори – Pegatron компаниясига қарашли сервис марказида содир бўлган. У ерда айфонини таъмирлатиб олган қиз ўзининг Facebook-саҳифасини очиб кўриб, ҳайратга тушди. Ахир, смартфони таъмирда пайти, унда сақланаётган, интим характердаги сурат ва видеолари ижтимоий тармоққа ўзининг номидан чиқарилган экан-да!

iPhone эгаси дарҳол бу масала юзасидан Apple’ни судга берган – компанияни махфийликни бузишда ва маънавий зарар етказишда айблашган. Бунда сервис марказни ёки унинг ходмларини эмас, балки ишлаб чиқарувчини судга бериш ҳам тўғри, зеро, сервис марказларига айфон ва бошқа қурилмаларни паролсиз ҳолда топширишни Apple тайинлаган.

Купертинолик гигант ўрганишлар натижасида масаланинг тагига етган ва ўша ходимларни ишдан бўшаттирган. Жабрланувчига эса маънавий зарарни қоплаш учун бир неча миллион доллар миқдорида товон пули тўлаган.

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?