Сеул “смартфон зомбилари”га қарши кураш бошлади

Сеул “смартфон зомбилари”га қарши кураш бошлади

Аҳолининг смартфондан  фойдаланиш даражаси бўйича Жанубий Корея жаҳонда етакчи ўринларда туради. Шу сабабли бўлса керак, бу ерда смартфон билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўлами ҳам кенгайиб бормоқда.

Корея Транспорт хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, 2014 йилда мамлакатнинг автомобиль йўлларида смартфондан фойдаланиш оқибатида юзага келган 1000 дан ортиқ кўнгилсиз ҳодиса қайд этилган. 2009 йилда эса бу кўрсаткич 437 тани ташкил этган.

Шу сабабдан, Сеул кўчалари бўйлаб смартфондан фойдаланиш фожиага айланиши мумкинлигидан огоҳлантирувчи 300 та янги йўл белгиси ўрнатилмоқда. “Смартфон зомби”лари учун қўйилаётган янги белгилар йўлларда смартфондан бош кўтара олмайдиганларни ҳушёрликка чорлайди.

Белгилардан баъзилар пиёдалар йўлаги ёнидаги йўл чироқлари, бошқалари эса йўловчилар кўриши мумкин бўлган жойларга илиб чиқилмоқда.

Бир фурсат аввал икки шведциялик рассом ҳам шаҳар бўйлаб йўлда смартфондан фойдаланишнинг хунук оқибатлари акс этган суратларни илиб чиқиш таклифи билан чиқишган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!